Ads

“Барселона” клуби раҳбарияти Усман Дембеленинг хатти-ҳаракатларидан норози.

Cadena Sar нашрининг хабар беришича, “кўк-анор ранглилар” футболчининг майдондан ташқаридаги хаёт тарзи ва клуб томондан ёлланган ошпазнинг овқатларини истеъмол қилмаятгани маълум бўлди.

Бироқ, “Барса” раҳбарияти футболчининг ёш эканлигига ва тажрибаликсизлигига эътибор қаратишмоқда. Маълумот учун, Дембеле “Барселона” сафига ўтган ёз “Боруссия” Дортмундан 105 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсумнинг бошини жароҳати сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлди.