"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа машғулотларига икки соат кечикиб борганлиги ҳақида аввалроқ хабар бергандик. У бу вақт давомида ухлаётган бўлган.

Шундан сўнг клуб раҳбарияти 21 ёшли футболчини 200 минг еврога жаримага тортишга қарор қилди. "Кўк-анор ранглилар" ушбу ҳолат биринчи бор такрорланмаётганлигини инобатга олишган.

Илгарироқ, клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳамда бошқа футболчилар Дембеленинг интизоми борасида унга танбеҳ қилишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар