Каталониянинг "Барселоне" клуби агарда қишки трансферлар даврида франциялик вингер Усмон Дембелени сотишга эришса, ушбу трансфердан тушган маблағнинг 40 миллион евросини бонус тариқасида "Боруссия" Дортмунд ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

Die Welt нашри тарқатган хабарга кўра ушбу шарт ҳар иккала жамоанинг 2017 йилда имзолаган келишувида кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли Дембелени футболга профессионал ёндашмаётгани сабаб сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Барселона” Дембелени 2017 йил 115 млн евро эвазига “Боруссия” Дортмунддан харид қилган эди. У жорий мавсум жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар