"Барселона" Ди Марияни сотиб олишга яна уруниб кўрмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияга яна қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, “кўк-анор ранглилар” Ди Марияни бундан икки йил муқаддам сотиб олишга уруниб кўришган эди. Бироқ, ўшанда аргентиналик футболчининг трансфери амалга ошмай қолганди.
Маълумотларга қараганда Ди Марияга шунингдек “Атлетико”дан ҳам қизиқишлар бор. Унга шахсан мадридликлар устози Диего Симеоне қизиқиб қолган.
Маълумот учун, 31 ёшли Ди Мария жорий мавсум ПСЖ сафида жами 43та ўйинда иштирок этди ва 18та гол ҳамда 16та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар