"Барселона" дунёнинг энг зўр футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу Месси эмас

  • 12 Mar 16:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, каталонияликлар 33 ёшли футболчининг Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш бўйича ўтказаётган музокараларини диққат билан кузатиб боради.

Агар Польша терма жамоаси аъзоси 2023 йилда тугайдиган шартномасини тез орада янгиламаса, “Барселона” уни қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг айни дамдаги трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски ФИФА талқинига кўра 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!