"Барселона" душанба куни узоқ кутилган трансферни эълон қилмоқчи

"Барселона" клуби Рафинья трансфери сўнг яна бир катта харидни амалга оширишга яқин турибди. 

Журналист Жеррард Ромеро берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" душанба куни "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски трансферини эълон қилишни режалаштирмоқда. 

Қайд этилишича, польшалик форвард ҳам "Барселона" билан АҚШдаги мавсумолди турнега боради. 

Биласиз, айни вақтда Роберт Мюнхен клуби машғулотларида ҳафсаласиз тарзда иштирок этмоқда. У ўзининг "Барса"га трансфери тезроқ амалга ошишидан умид қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!