"Барселона" "эл-класико"да билетлар сотувидан рекорд даражада пул ишлаб топди

BEPUL PROPAN

"Барселона" "Реал"га қарши учрашувда билетлар сотувидан рекорд даражада пул ишлаб олди. 

11 май куни бўлиб ўтган "Эл-класико"да "Барселона" 4:3 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйинда каталонияликлар билетлар сотувидан рекорд даражада 13.8 миллион евро ишлаб топди. 

Мазкур учрашувни томоша қилиш учун 50 319 нафар мухлис ташриф буюрган. 

Айни вақтда "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида 82 очко билан пешқадам, 75 очкоси бор "Реал" иккинчи ўринда. Турнир тугашига эса 3 тур қолди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!