"Барселона" етакчи футболчисидан айрилди

CHERY AUTO

"Барселона" клубининг марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли испаниялик футболчи кеча Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган "Валенсия"га (4:1) қарши ўйинда жароҳат олган.

Унинг тикланиш вақти ҳозирча номаълум. Шу сабабли Гарсиянинг 24 февраль куни Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида “Наполи”га қарши бўладиган жавоб баҳсида иштирок этиши сўроқ остида.

Жорий мавсумда Гарсия "Барса" сафида 23 та ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!