"Барселона" етакчилари клуб президентидан Тиагони ортга қайтаришни сўрашди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара яна “Барселона” сафига қайтиши мумкин.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар”нинг бир қатор етакчилари клуб президенти Жозеп Бартомеудан Алькантарани ортга қайтаришни сўрашган. Таъкидлаш лозимки, 27 ёшли испаниялик футболчининг ёзда мюнхенликлар сафини тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Боиси, Тиаго жамоанинг янги устози Нико Ковачнинг режаларига кирмайди. Қолаверса унинг ўзи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб “Бавария”дан кетмоқчи.

Маълумотларга қараганда немис гранди Алькантарани 80 млн еврога сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тиаго Алькантара 2008-2013 йилларда "Барселона" сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!