"Барселона" етакчиларидан бири жароҳат олди. У "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Наполи"га (1:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Испаниялик футболчи ўйин сўнггида тўпиғидан жароҳат олди ва 90+3 дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига эса Клеман Ланге ўйинни давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 1 март куни Ла Лига доирасида “Реал”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!