“Барселона” етакчисидан воз кечди
"Барселона" раҳбарияти тажрибали ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан шартнома узайтиришни истамаяпти.
Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади. “Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, Каталонияликлар бош мураббийи Хави 33 ёшли испанияликни асосий жамоанинг етакчи ўйинчиси сифатида кўраётганига қарамай, клуб 2022/23 йиллар Бускетс учун "Барселона"даги охирги мавсум бўлишини тахмин қилмоқда.
Унинг фаолиятидаги навбатдаги жамоа катта эҳтимол билан "Интер Майами" бўлади. Олдинроқ бу клубга Жорди Альба ҳам ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бускетс 2008 йилда "Барселона"нинг асосий жамоасига келиб қўшилган ва бугунги кунгача клуб шарафини ҳимоя қилиб келади. У ҳозиргача Ла Лигада 451 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол муаллифига айланган.
Фикрлар