"Барселона" Фатига катта нарх белгилади, харидорлар рўйхатида АПЛнинг 3 гранди бор

"Барселона" юлдузи Ансу Фати фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Испан ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчи молиявий муаммолар туфайли Каталонияни тарк этади. Жамоа раҳбарияти унинг трансферидан каттагина маблағ ишлаб олишни мақсад қилган.

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Арсенал" каби грандлар қизиқиш билдираётган вингер учун "кўк-анорранглилар" 100 миллион евро талаб қиляпти. Шунингдек, унинг маоши ҳам катталиги учун "Барса" ундан воз кечмоқда.

Жорий мавсум Фати "Барселона" либосида 31 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!