“Барселона” Фатини ўйнатишга қўрқяпти

“Барселона” мураббийлар штаби жароҳатидан қутилган Ансу Фатини майдонга туширишни пайсалга соляпти.

Тиббиёт ходимлари ҳужумкор футболчи хизматидан навбатдаги учрашувларда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида ижобий хулоса берган. Лекин бош мураббий Ханс-Дитер Флик Фани ўйнатишга шошилмасликка қарор қилди.

Мураббийлар штаби истеъдодли ўйинчи ҳали баҳсларга киришишга тўлиқ тайёр эмас, деб ҳисоблаяпти. Қолаверса, Фати умумий гуруҳда ҳали бирор марта тўлиқ машғулот ўтказгани йўқ.

Флик 21 ёшли истеъдод эгасига пухта тайёргарлик кўриши учун яна вақт ажратадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!