"Барселона" Фатини сотмоқчи, футболчининг ўзи қандай фикрда?
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзда Ансу Фатини сотмоқчи ва у учун катта пул олишни режа қилган. Бу ҳақда Испаниянинг "Diario AS" нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, футболчининг ўзи "Барселона"ни тарк этишни қатъиян рад этади. Испаниялик вингер қолишни ва "Камп Ноу"да ўз имкониятларини очиб бера олишини исботлашни хоҳлайди. Фати кейинги мавсумда юқори формага қайтишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли футболчи ушбу мавсумда Ла Лигада 31 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар