Ads

“Барселона” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Набил Фекир учун бошқа курашмайди.

Айтиш лозимки, каталонияликлар 24 ёшли франциялик футболчига 50 млн евро таклиф қилишаётган эди. Бироқ, “Арсенал” ва “Реал” ҳам Фекир учун курашга қўшилгач, “Барселона” ушбу футболчини сотиб олиш фикридан қайтди.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум Франция чемпионатида жами 23та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.