"Барселона" франциялик футболчисига ультиматум қўйди

"Барселона" давралар оралиғида жамоа вингери Усмон Дембелени трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Яқин вақтлар ичида каталонияликлар раҳбарияти франциялик футболчининг мутасаддилари билан учрашиб, унинг келажагини муҳокама қилмоқчи. Таъкидланишича, агар Дембеле жамоа билан шартномани узайтиришни хоҳламаса, клуб уни қишдаёқ сотиб юборади.

2017 йил ёзида "Боруссия"дан 100 миллион евродан баланд нархга харид қилинган вингер учун "Барселона" 50 миллион евро олишни режалаштирган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!