“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувларидан аввал асосий жамоага бир ҳафталик таътил берди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жорий мавсум Ла Лигада “Реал”дан сўнг 2-ўринни эгаллади. Энди уларни олдинда ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган “Наполи”га қарши жавоб баҳси кутиб турибди. Ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашуви 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

Бундан аввалроқ УЕФА эса Чемпионлар лигасини 1/4 финал босқичидан бошлаб Португалияда марказлашган ҳолда ўтказилишини эълон қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)