"Барселона"нинг 5 нафар футболчиси ҳамда мураббийлар штабининг икки нафар аъзосида COVID-19 билан касалланган, деб хабар берди RAC1.

Манбанинг сўзларига кўра, Каталония клубининг еттита вакилида ўтказилган тестлар пандемиянинг бошида ижобий натижаларни берган, аммо ҳозирги кунда уларнинг барчаси ўзларини яхши ҳис этмоқда ва майдонга тушишга тайёр.

Ла Лиганинг барча клублари жамоавий машғулотларни бошлаб юборишган ва 11 июнь куни мамлакат биринчилиги давом эттирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)