"Барселона" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

"Барселона" вингери Руни Барджи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

"MOT Leeds News" нашри берган хабарларга кўра, Англиянинг "Лидс" клуби швециялик футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Барджининг Каталония клубида асосий таркибдан жой топиши осон бўлмаяпти ва ижара асосида бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. Футболчи Ла Лиганинг охирги ўйинида "Бетис"га қарши майдонга тушди ва 68-дақиқада алмаштирилди. Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, 20 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 10 та учрашувда майдонга тушиб битта гол ва иккита голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!