“Барселона” футболчиси ҳибсга олинди

  • 11 Jul 08:22
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” футболчиларидан бири Ибицада дам олаётган вақти кўп миқдорда спиртли ичимликлар истеъмол қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Испаниянинг “Marca” нашри.

Tecno

Ҳали футболчининг исми ошкор қилинмаган. Бироқ, манбада кўрсатилган маълумотларга кўра, бу ўтган мавсумда клуб сафига келиб қўшилган ҳужумчи ҳисобланади.

Футболчининг ҳибсга олиниши 25 июнь куни концертларнинг бирида содир бўлган. У катта жаримага тортилиши мумкин. Боиси, спиртли ичимликлар ичиб, тартибни бузган шахс белгиланган жаримани тўлаши шарт. Бу мамлакат қонуни ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, қишда “Барселона” сафига габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг ва испаниялик футболчи Ферран Торрес келиб қўшилган.

Comments

You must be logged in to commet!