“Барселона” футболчиси жамоадан кетиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес Каталония клубини тарк этиши мумкин.

“Кўк-анорранглилар” сафига Франк Кессининг келиши 20 ёшли футболчининг ўйин вақтига таъсир ўтказиши мумкин. Айни пайтда Бускетс, Гави, Педри, Френки де Йонг, Кесси ва Гонсалес асосий таркибдаги учта ўрин учун кураш олиб боришади.

“Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, ёш футболчи янги мавсумда “Барса”нинг асосий таркибига кира олишига ишонмаяпти. Шу боис, Нико кейинги мавсумни бошқа жамоада бошлаши эҳтимоли бор.

Айни пайтда ёш ярим ҳимоячига "Марсель" ва Ла Лиганинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Гонсалес ўтган мавсумда “Барселона”нинг барча мусобақалар доирасидаги 27 та ўйинда майдонга тушган, бироқ на гол, на ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!