“Барселона” футболчиси кетишга қарор қилди

“Барселона”да ўзини кўрсатиш учун етарлича имконият олмаган Рики Пуч қишки трансферлар вақтида клубни тарк этишга қарор қилди.

Мавсум олдидан янги бош мураббий Рональд Куман бу футболчига ишонч билдирмаслигини айтиб, унга бошқа клубга ўтишни тавсия қилганди. 21 ёшли футболчи ҳарчанд уринмасин нидерланлиялик мураббийнинг фикрини ўзгартира олмади ва ижарага кетишга рози бўлди.

Каталония клуби Пуч асосий таркибга киритилмаганига қарамай, футболчи билан ҳамкорликни яна узайтирмоқчи. Унинг амалдаги шартномасида келишувни 2023 йилнинг ёзигача чўзиш бўйича банд бор.

Рики Пуч жорий мавсумда тўртта учрашувда захирадан майдонга туширилди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!