"Барселона" футболчиси Кроосдан ўтиб кетди

Chery Tigo 7 PRO

"Евро-2024" биринчи тур учрашувлари давом этади. Дания бу турда Словения билан дурангга имзо чекди.

Ўйиннинг энг яхши футболчилари бири бу Андреас Кристенсендир. "Барселона" ҳимоячиси 89 марта шерикларига пас берган бўлса, уларнинг барчаси аниқ борди. Бундан олдин мазкур турнирда Тони Кроос ушбу натижага жуда яқин келганди. "Реал"нинг собиқ аъзоси бир маротабагина ноаниқ пас берганди. 

"Sofa Score" хабарига кўра, Евро тарихида 1980 йилдан бери ҳали ҳеч ким пас аниқлиги бўйича 100% натижани қайд эта олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Дания гуруҳида Англиядан кейин иккинчи ўринга жойлашди. Кейинги турда жамоа айнан "уч шерлар"га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!