"Барселона" футболчиси Португалияга йўл олиши мумкин эди, бироқ...

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ярим ҳимоячиси қишки трансфер ойнасида Пабло Торрени "Порту"га сотишдан бош тортди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, "Порту" трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Барселона"га Торре учун саккиз миллион евро таклиф қилган. Бироқ, клуб ва футболчи ушбу таклифни рад этган.

Жорий мавсумда 21 ёшли Торре барча турнирларда 12 учрашувда майдонга тушди. Хавбек рақиблар дарвозасига тўртта гол урди ва учта гол узатмани қайд этди. Transfermarkt портали футболчини етти ярим миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!