“Барселона” футболчиси “Реал”дан бошпана қидиряпти

  • 3 март, 2022, 10:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Marca  нашрининг хабар беришича, “Барселона” футболчиси Гавининг агенти “Реал” офисига ташриф буюрди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, 17 ёшли ўйинчи каталонияликлар билан шартномани узайтиришдан бўш тортган. Агенти унга янги иш жойи топиш мақсадида Мадридга борган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Гавининг “Барселона” билан амалдаги келишуви келаси йили якунланади. Агар клуб мутасаддилари ёзгача уни янги битимга кўндира олмаса, раҳбарият ўйинчини ёзда бошқа клубга сотиб юбориши керак бўлади.

Истеъдодли футболчи жорий мавсумда клуби учун барча турнирларда 32 маротаба майдонга тушиб, иккита гл ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали Гавини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!