"Барселона" футболчиси сафдан чиқди

"Барcелона" ҳимоячиси Рональд Aраухо Ла Лига доирасидаги "Гранада"га қарши ўйин олдидан (4:0) жароҳат олди.

21 ёшли футболчи кеча учрашувни асосий таркибда бошлаши керак эди, аммо у чигалёзди машғулот жараёнида ноқулайлик сезди ва шу боис унинг ўрнини Самуэль Умтити эгаллади.

Бугун "Барселона" расмий сайти Aраухога соннинг орқа қисмидаги мушак таранглиги ташхиси қўйилганини эълон қилди, аммо уругвайлик ҳимоячининг қачон сафга қайтишини очиқлаб ўтмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!