"Барселона" футболчиси Саудияга йўл олиши мумкин
Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби "Барселона" футболчиси Рафиньяни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Fichajes" нашри берган маълумотига кўра, риёдликлар вингер учун бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 100 миллион евро тўлашга тайёр. Агар Рафиньянинг ўзи жамоани тарк этишга қарор қилса, "Барселона" раҳбарияти футболчининг кетишига тўсқинлик қилмайди.
Бразилиялик футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли вингер жорий мавсум Флик қўл остида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол киритди ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.



Фикрлар