"Барселона" футболчиси супер клублар таклифини рад этмоқда

"Барcелона" ҳимоячиси Сержиньо Дест жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

Diario Sport хабарига кўра, «Бавария», «Ювентус» ва «Арсенал» 20 ёшли америкалик футболчининг трансферига жиддий қизиқиш билдирган. Аммо Дест ушбу клубларнинг таклифларини ҳатто тинглашни ҳам хоҳламаган. Сержиньо уларга фақат "Барселона" ҳақида ўйлашини ва ҳеч қаерга бормоқчи эмаслигини маълум қилган.

Дест янада ўсишни истайди ва Каталония клубида муваффақият қозонишни режалаштирмоқда.

Дест жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада 30 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

"Барселона" Дестни 2020 йил 1 октябрь куни 21 млн евро эвазига "Аякс"дан сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!