"Барселона" футболчиси учун 6 та клуб кураш бошлади

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Ориоль Бускетс янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 21 ёшли испаниялик футболчи учун "Алавес", "Вальядолид", "Вердер", "Гамбург", "Кёльн" ва "Майнц" клублари даъвогарлик қилмоқда. Аммо, жамоа бош мураббийи Кике Сетьен уни мавсумлар оралиғидаги йиғинларда иштирок этишини хоҳламоқда.

Бускетс жорий мавсумни “Твенте” сафида ижарада ўтказди. У 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!