Англия Премьер-Лигасининг бир нечта клублари "Шальке"да ижара асосида тўп сураётган "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо учун даъвогарлик қилмоқда.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Саутгемптон", "Эвертон" ва "Уотфорд" клублари франциялик футболчи учун Каталония клубига таклиф юборишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Барселона" Тодибо учун июнь ойи охиригача харидор топишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар