"Барселона" футболчиси янги мавсумни Россияда бошлаши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтити фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, 27 ёшли француз футболчисининг хизматларига  "Зенит" жиддий қизиқиб қолган.

Юқоридаги манбага кўра, Россия чемпиони Умтитини жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда. “Зенит” бу борада аллақачон музокараларни бошлаб юборган.

Ўз навбатида, каталонияликлар ҳам Самюэль билан хайрлашишга тайёр. Аммо “Зенит”га ўтишни футболчининг ўзи ҳал қилади. Боиси, унга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор.

Умтити жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!