"Барселона" футболчисига янги шартнома таклиф қилишга тайёр

"Барселона" ҳужумчи Мемфис Депай билан шартномани узайтириши мумкин, деб хабар берди "Sport.es" нашри.

Футболчи билан амалдаги битим келаси йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади, агар 28 ёшли ҳужумчига шартлар мос келса, Каталония клуби Мемфисга бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Чемпионатнинг дастлабки тўрт турида Депай “Барселона” захирасида қолди. Кейинчалик нидерландиялик форвард Чемпионлар лигасида "Виктория"га қарши 15 дақиқа ўйнади. Аммо у Ла Лигада "Кадис" (4:0) ва "Эльче" (3:0)га қарши баҳсларни асосий таркибда бошлади.

Ўтган мавсумда футболчи "Барселона" сафида барча турнирлар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!