"Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 21 ёшли футболчига "Сент-Этьен" клубидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Француз клуби уни мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Аммо улар Тодибо маошининг бир қисмини каталонияликлар тўлаб беришини хоҳламоқда.

Тодибо жорий мавсумни “Бенфика” сафида ижарада ўтказмоқда. У ҳозирча Португалия чемпионатида 1 та ўйинда майдонга тушди холос.

Маълумот учун, “Барселона” Тодибони 2019 йилнинг январида “Тулуза”дан 1 млн еврога сотиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар