
"Барселона" футболчисини жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда
"Барселона" дарвозабони Иньяки Пенья ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Diaro sport" нашри хабар бермоқда.
Испаниялик дарвозабонга Ла Лиганинг "Сельта" ва "Бетис" клублари қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, улар тажрибали посбонга асосий таркибдан жой беришга тайёр.
Пенья эса "Барселона"да Марк-Андре тер Штеген ва Войцех Шенсни соясида қолиб кетаётгани сабабли, жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Шу боис, Иньяки мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ўйинчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади, аммо каталонияликлар уни сотишга тайёр. Жорий мавсумда у 22 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди. 6 та беллашувда эса дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.
Comments