“Барселона” футболчисини зудлик билан ортга қайтармоқчи

“Барселона” асосий ҳимоячилари жароҳат олгани туфайли мавсум бошида “Бенфика”га ижарага берилган Жан-Клер Тодибони ортга қайтиришга қарор қилди.

Бундан ташқари, каталонияликларнинг ҳимоячини қайтариб олишига “Бенфика” унга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Португалияликлар ёш футболчининг ўрнига катта тажрибага эга бўлган Ян Вертонген ва Николас Отамендини ўйнатяпти.

Тодибо январда Каталонияга қайтиб келадиган бўляпти.

Айни пайтда “Барселона” ҳимоячиларидан Жерар Пике, Самюэль Умтити ва  Роналд Араухо жароҳат туфайли сафдан чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар