"Барселона" Гави ҳамда Педри билан шартномани узайтира олмаяпти

"Барселона" Педри ва Гави билан шартнома имзолашни кечиктириши мумкин. 

Каталония клуби ярим ҳимоячилар билан шартномани узайтириш борасида келишиб олган, аммо ҳозирча бу ҳақда расман эълон қила олмайди. 

Бу Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатга олиш бўйича Барселонанинг 10-сонли хўжалик судининг қарорига боғлиқ. 

Агар томонлар келишувга эриша олмаса, "кўк-анорранглилар" футболчилар билан шартномани узайтиришни кейинга суради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!