"Барселона" Гавининг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгиламоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави Каталония клуби билан янги шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Шартнома 2026 йилгача мўлжалланган. Янги битимда футболчининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. Унинг ҳозирги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

2021/22 йилги мавсумда Гави "Барселона" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда Испания терма жамоаси футболчиси “Барселона” сафида 6 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!