“Барселона” Гризманндан воз кечадими?

“Лион” раҳбарияти Рональд Куман кутаётган ҳужумчи Мемфис Депайни Каталонияга текинга жўнатишга рози бўлди. Бунинг учун “Барселона” жамоада ишлари юришмаётган Антуан Гризманни “Лион”га юбориши керак.

Францияликлар бу рокировкани қишки трансферлар мавсумида амалга оширишни режалаштиряпти.

Каталония клуби раҳбарлари ҳам бу трансферга розилик берган. Ҳозир  ҳаммаси Антуан Гризманнинг қандай қарорга келишига боғлиқ бўлиб турибди.

“Атлетико”дан 120 миллион еврога олиб келинган Антуан Гризманн “Барселона”нинг асосий ҳужумчиси мақомига эга бўлолмади. Ҳатто Луис Суарес клубни тарк этганидан кейин ҳам франциялик ҳужумчи ўзини кўрсата олгани йўқ. У янги мавсумда бешта ўйинда майдонга тушиб, майдонни қуруқ тарк этди.

“Барса”: Бой берилган юлдузлар

Моуриньо “Барса”дан битта футболчи сўраяпти

Мбаппе “Барса”га ўтмаса бўлмайди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)