“Барса”: Бой берилган юлдузлар

“Милан” ва “Барселона”нинг собиқ директори Арьедо Брайда каталонияликларга кимларни олишни маслаҳат берганини айтди.

- Мен футболчиларнинг имкониятларини чуқур ўрганиб чиқдим ва улардан бир нечтасини “Барселона”га тавсия қилдим. Мен уларга Эрлинг Холанд “Русенборг”да ўйнаб юрганида уни олиш кераклигини айтганман. Улар рад этишди.

Италиядаги футболчилардан ҳам бир нечтасини тавсия қилдим. Улар орасида Барелла ва Дзаньоло бор эди. Погба бўйича “Ювентус” билан гаплашган эдик. Лекин мени музокаралардан четлатишди ва трансферлар масаласи билан бошқа одамлар шуғуллана бошлади, - дейди Арьедо Брайда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)