Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби ҳамон “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнга қизиқиш билдиришмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича каталонияликлар вакиллари аллақачон бу борада франциялик футболчининг агенти билан алоқага чиқишган. Гризманнинг ҳаракатлари “кўк-анор ранглилар” бош мураббийи Эрнесто Вальвердени жуда ҳам қизиқтириб қўйган ва шу боис у ушбу футболчини ўз жамоасида кўришга ошиқмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Барселона” ўтган ёзги трансферлар давридаёқ Гризманни сотиб олишни режалаштирган эди, бироқ, ўшанда клуб президенти Хосеп Бартомеу ушбу трансфер учун 200 млн евро сарфлашни истамаган эди. Агар каталонияликлар Гризманни жорий мавсум якунлангач сотиб олишни исташса, бунинг учун 100 млн евро тўлашлари лозим бўлади.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзосининг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.