«Барселона» Грузия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олиш бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» Грузия терма жамоаси ва «Вильярреал» ҳужумчиси Жорж Микаутадзени олиш режасидан воз кечди, дея хабар бермоқда Sports.kz инсайдер Экрем Конур маълумотларига таяниб.

 

Каталония клуби 25 ёшли форвардни «Манчестер Сити» ҳужумчиси Хулиан Альваресга эҳтимолий алтернатива сифатида кўриб чиққан эди. Бироқ «Вильярреал» футболчи учун мўлжалланган тўлов миқдорини ошириб, Микаутадзе трансфери учун 70 миллион евро талаб қилган. Шунинг ортидан «Барселона» юқори нарх сабаб битимдан воз кечишга мажбур бўлди.

 

Жорж Микаутадзенинг «Вильярреал» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. У испанияликлар сафини 2025 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Унга қадар футболчи Францияда «Мец» ва Лионнинг «Олимпик» жамоалари таркибида тўп сурган.

 

Микаутадзе «Вильярреал»даги илк мавсумида барча мусобақалар доирасида 43 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!