“Барселона” Гвардиолага: Бундан ортиғига умид қилма!

“Барселона” ўзи тарбиялаган ва кейинчалик “Манчестер Сити”га ўтиб кетган ёш ҳимоячи Эрик Гарсияни яна Каталонияга қайтармоқчи.

Ҳозир томонлар трансфер суммаси борасида ўзаро келиша олмаяпти. Футболчининг ўзи “шаҳарликлар” таклиф қилган янги шартномани имзолашдан бош тортди ва Испанияга қайтиб кетмоқчи.

Гвардиола жамоаси бу вазиятда трансфердан мўмай даромад қилишни кўзламоқда ва икки миллион еврога харид қилинган ҳимоячини 30 миллион еврога сотмоқчи. Каталония клуби эса, Гвардиола вакилларини бу футболчи учун 15 миллион евродан кўп сумма берилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Агар “Манчестер Сити” бу суммага рози бўлмаса, “Барселона” бу трансферни келаси йилга қолдиради. Ҳозир каталонияликлар футболчининг ўзи билан келишиб олиб, уни кейинги ёзда эркин агент сифатида жамоага қўшилишга кўндирмоқчи бўляпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!