"Барселона" ҳимоячиси "Атлетико"га ўтмоқда

"Барселона" ҳимоячиси Клемен Лангле фаолиятини Испаниянинг бошқа бир гранди "Атлетико"да давом эттиради, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ҳимоячи каталонияликлар билан тузган шартномасини 2027 йилгача узайтириб, "матрасчилар" сафига ижара асоида кўчиб ўтади. Мадрид клуби унинг маошини асосий қисмини тўлайди. Битимда 29 ёшли футболчини сотиб олиш банди бўлмайди. 

Лангле ўтган мавсумни "Астон Вилла"да ўтказди. Шунингдек, у "Тоттенхэм"да ҳам ижарада ўйнади. Ўз вақтида "Барса" франциялик ҳимоячини "Севилья"дан 36 миллион еврога сотиб олганди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!