“Барселона” ҳимоячиси икки ойга сафдан чиқди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самуэль Юмтити Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши баҳсда жароҳат олди ва 72-дақиқада заҳирага олинди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, унинг жароҳати жиддий ва франсуз футболчиси икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин.

Агарда, шундай бўлган тақдирда, у 23 декабр санасида “Реал”га қарши кечадиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Юмтити бу мавсум Испания Ла лигаси 12 баҳсда иштирок этди.