Асосий мазмунга ўтиш

"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

У пайларини чўзиб олди.

Испания Ла Лигаси 5-тури доирасида "Барселона" клуби ўз уйида "Севилья"ни меҳмон қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган "кўк-анорранглилар" етакчиларидан бири Хорди Альба жароҳат олди ва 75-дақиқада ўз ўрнини дебютант Сержиньо Дестга бўшатиб берди. Ҳозирча, ҳимоячининг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум эмас.

Каталонияликларни 25 октябрь куни "Реал" Мадрид жамоасига қарши, 27 октябрда эса, "Ювентус"га қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ