"Барселона" ҳимоячиси "Милан"га ўтишни хоҳламади

  • 21 декабря, 2019, 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо "Милан"га ўтишни хоҳламади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра "россонерилар" 19 ёшли французни ижарага олишмоқчи бўлишган, бироқ, футболчи бунга рози бўлмаган.

Айтиш керакки, Тодибога шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Монако" клублари ҳам жиддий қизиқмоқда.

Маълумот учун, Тодибо жорий мавсум “Барселона” сафида 3 та ўйинда иштирок этди ва умумий ҳисобда 129 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию