“Барселона” ҳимоячиси “Спортинг” машғулотларида иштирок этади
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳимоячи Жереми Матьени Португалиянинг “Спортинг” клуби машғулотларида иштирок этишига қарор қилди.

33 ёшли футболчи бир муддат Португал клуби машғулотларида иштирок этади ва сўнг якуний қарор чиқарилади.

“Бу давр иккала жамоа ўзаро келишувга эришганидан сўнг якунига етади”, – дейилади “Барселона” расмий сайтида.

Маълумот учун, Матьенинг “Барселона”даги амалдаги шартномаси 2018 йилда ниҳясига етади. У ҳозирга қадар “Барселона” сафида 91 ўйинда майдонга тушган.