"Барселона" ҳужум чизиғини супер ҳужумчи билан кучайтиради

"Барселона" ўз ҳужумини кучайтириш учун бир неча номзодларни кўриб чиқмоқда.

"Mundo Deportivo" нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликларнинг асосий нишони Роберт Левандовски ҳисобланади. Аммо польшалик форварднинг "Бавария" билан бир йиллик шартномаси бор. Шу боис, бу келишув амалга ошмаслик эҳтимоли юқори.

Агар Левандовски Ла Лигага кўчиб ўтмаса, "кўк-анорранглилар" бор эътиборини "Челси" аъзоси Ромелу Лукакуни сотиб олишга қаратади. Ўз навбатида, бельгиялик футболчи ҳам ўзини бошқа жамоада синаб кўришга қарши эмас. У лондонликлар сафидаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

29 ёшли Лукаку мавсум аввалида "аристократлар" таркибига "Интер"дан келиб қўшилганди. Унинг трансфери 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хасанов Сахобиддин
04/06/2022 08:21
Супер эмиш