"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Дания терма жамоаси ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт яқин орада "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, футболчи "Вест Хэм" билан оғзаки келишувга эришган. Бироқ у "Тоттенхэм" вариантини маъқул кўрмоқда. Гап шундаки, “шпорлар” асосий ҳужумчиси ҳисобланган Харри Кейн жамоани тарк этса, ўрнига келиши мумкин бўлган ҳужумчилар орасида Брэйтуэйт номзоди ҳам бор.

Ўз навбатида "Барселона" ҳам Брэйтуэйтдан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи. Аммо Мартин клуб раҳбариятидан шошмасликни сўрамоқда ва "Тоттенхэм"дан таклиф бўлиши мумкинлигига ишонмоқда.

30 ёшли Брэйтуэйт ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!