"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ферран Торрес Испанияни тарк этиб, Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Birmingham Mail" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 25 ёшли футболчига Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби ёзги трансфер ойнасида Торресни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

"Барселона" раҳбарияти футболчини сотишга тайёр, аммо уни қўйиб юбориш учун 50 миллион евро сўралмоқда. Торреснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

2024/2025 йилги мавсумда испаниялик ҳужумчи 45 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!